«Ливерпуль» ҳужумчиси Италияга кетиши мумкин

La Gazetta dello Sport  нашрининг ёзишича, «Ювентус» «Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Оригига кўз тикмоқда. Манбанинг хабарига кўра, тез орада Турин клуби трансферга жиддий ҳаракат қилади.

Аввалроқ, «зебралар» Мауро Икарди борасида ПСЖ билан, шунингдек, Эдинсон Кавани борасида «Манчестер Юнайтед» билан келишувга эришмоқчи бўлганди, бироқ таклифлар рад этилган эди.

Бельгиялик ҳужумчининг нархи 12 миллион еврога баҳоланган. Ориги АПЛ доирасида 3 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×