АПЛ 9-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари йирик 5:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. 

"Қизиллар" сафида Салоҳ хет-трик қайд этган бўлса, Жота ва Кеита ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. 

Мазкур ғалабадан сўнг Клопп шогирдлари очколари сонини 21 тага етказиб олиб, АПЛ турнир жадвалида иккинчи поғонага кўтарилиб олди. 14 очкоси бор "қизил иблислар" айни дамда 7-ўринда жойлашган.

Ман. Юнайтед

    Премьер-лига 9-тур

    24/10/2021, 21:30

    0
    :
    5
    Тугади

    Ливерпуль

    • Наби Кейта 5'
    • Диогу Жота 13'
    • Мохамед Салах 38', 45', 50'

    Стадион: Old Trafford 73088 томошабин

    Бош ҳакам: Anthony Taylor

    45'
    90'


    • 90+3'

      Ўйин якунланди. "Қизил иблислар" ўз майдонида йирик 5:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. 

    • 90+3'

      Роналду жарима майдони ичида йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 89'

      МЮ олдинга ўтишга уриниб кўрди, бироқ бесамар

       

    • 86'

      "Ливерпуль" тўп назоратини тўлиқлигича ўз қўлига олди. 

    • 83'

      Каванининг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қолди. 

    • 80'

      Мане зарба берди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

    • 77'

      Ўйин бироз сокинлашди. "Ливерпуль" ҳотиржамлик билан тўпни назорат қилмоқда. 

    • 74'

      Салаҳ жарима майдонинга кириб бораётган Фирминони тўп билан таъминламоқчи эди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

    • 71'

      Арнолддан супер зарба ва Де Хеадан супер сейв. 

    • 68'

      Арнолднинг пасидан сўнг Жота тўпни эгаллай олмади. 

    • 65'

      Салаҳнинг узатмаси бироз ноаниқ чиқди. 

    • 63'

      Кеита жароҳат олиб майдонни тарк этди. Чемберлен унинг ўрнини эгаллади. 

    • 61'

      Погбанинг сариқ карточкаси ВАРдан сўнг қизилга ўзгартирилди. У майдонни тарк этди. 

    • 59'

      Бу сафар Погба ўта қўпол ўйнади. Бу вазиятда юз фоизлик сариқ карточка бор эди. 

    • 56'

      Салаҳнинг жаримадан тепган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди.

    • 55'

      Магуайр бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Жотани ушлаб қолди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

    • 53'

      Роналду гол урди, бироқ ВАР офсайд борлигини қайд этди. Ҳисоб ўзгармади.

    • 50'

      ГООООООЛ! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Салаҳ ҳисобни 5:0 кўринишига келтириб қўйди! 

    • 45+3'

      Иккинчи бўлимни ҳам "қизиллар" фаолроқ бошлади.

    • 46'

      Иккинчи бўлимга старт берилди. 

    • 45+6'

      Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча манкуниаликлар майдонида "Ливерпуль" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. 

    • 45+5'

      ГООООООЛ! Жарима майдони ичида аниқ пас қабул қилиб олган Салаҳ  ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

    • 45+4'

      Кеита жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам бермоқда. 

    • 45+3'

      Фред ҳам сариқ карточка олди. 

    • 45+2'

      Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилган эди. Тайм тугаш арафасида. 

    • 45+2'

      Роналду ўта қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

    • 45'

      "Қизиллар" ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

    • 42'

      Люк Шоу сариқ карточка олди. 

    • 40'

      Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

    • 38'

      Салоҳ қанотдан етказиб берилган узатмани дарвозага жойлаб қўйди. 

    • 34'

      Брунонинг узатмасидан сўнг Роналдуда бош билан зарба бериш имконияти вужудга келди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

    • 31'

      Хендерсоннинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

    • 29'

      МЮ бурчак тўпи тепиб берди. Ҳимоячилар ўз ўрнида.

    • 27'

      Милнер ўрнига Кертис Жонс майдонга тушди. 

    • 25'

      Жеймс Милнер жароҳат олди. 

    • 24'

      Роналдунинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпнпи эгаллаб олди. 

    • 22'

      Люк Шоу жарима майдонига ажойиб зарба берди. Ҳавфли, бироқ гол эмас. 

    • 20'

      Кеита жароҳат олиб, майдонда ётибди. 

    • 19'

      Кеитанинг кучли пасидан сўнг рақиб ҳимоячилари тўпни олиб қўйди. 

    • 16'

      "Манчестер Юнайтед" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.  

    • 14'

      ГООООООЛ! Диогу Жота Арнолднинг пасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 

    • 11'

      Маркус Рэшфорд ажойиб имкониятни қўлдан бой берди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

    • 9'

      Салоҳ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

    • 7'

      Фирминонинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Де Хеа осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

    • 5'

      Салаҳнинг идеал пасидан сўнг Кеита ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 

    • 2'

      "Ливерпуль" олдинга ўтаётган бир пайтда МЮ ҳимоячилари тўпни олиб қўйди. 

    • 0'

      Ўйинга старт берилди. 

    • 0'

      Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг АПЛ 9-туридан ўрин олган  "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    Sultanov Nodirbek
    24/10/2021 22:26
    Sulsher out

    Минбар

    Барча блоглар