"Ливерпуль" етакчиси Садио Мане жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Маълумотларга қараганда, "қизиллар" сенегаллик футболчи билан амалдаги шартномани 2025 йилга қадар узайтирмоқчи. Томонлар ўртасидаги ҳозирги битим 2023 йилнинг 30 июнь санасигача мўлжалланган.

Мане "Ливерпуль" сафига 2016 йилда "Саутгемптон"дан келиб қўшилган ва 222 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 99 гол ва 43 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар