“Ливерпуль” Салоҳ ўрнига “Реал” ҳужумчисини олади

“Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳ клуб билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Клуб раҳбарияти агар футболчи 1 январга қадар битим имзоламаса, уни трансферга қўйишини маълум қилган.

Юрган Клопп мисрлик юлдуз ўрнига бошқа ҳужумчи қидиришни бошлаб юборди. Маълумотларга қараганда, германиялик мутахассис “Реал”га мослаша олмаган Лука Йовични Англия премьер-лигасига олиб келмоқчи.

Йович испан клубида 38 та учрашувда қатнашиб, атиги иккита гол урди холос. Мадридликлар “Айнтрахт”да тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келаётган сербиялик ёш ҳужумчини 2019 йилда 63 миллион еврога харид қилганди.

Жорий мавсумда олтита учрашувда қатнашиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!