“Ливерпуль” ва МЮ нишонига “Барса” футболчиси тушди

“Барселона” марказий ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконига эга.

Каталонияликлар 22 ёшли футболчини узоқроқ муддати ўз сафида олиб қолмоқчи. Шу боис, ёш футболчига беш йиллик битим таклиф қилмоқчи. Бироқ, Араухога англияликларнинг таклифлари қизиқроқ туюлиши мумкинлиги клуб хўжайинларини хавотирга солмоқда.

Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси бўлган Араухо маошини оширишни талаб қилмоқда. Молиявий инқироздан чиқа олмаётган клуб унинг сўровини қондира олмаслиги мумкин. Чунки “барса”нинг қарзи 1,3 миллиард фунтга етди.

“Барселона” билан 2023 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган Араухо жорий мавсумда ўнта учрашувда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!