"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клоппнинг фикрича, Англия Лига кубоги ярим финали битта ўйиндан иборат бўлиши керак.

“Ўйлайманки, битта ўйин бўлса яхши бўларди, лекин мен айтаётган гаплар унчалик муҳим эмас.

Агар 2 та ўйин бўлса, биз 2 та ўйин ўтказамиз. Аммо битта ўйин бўлса фойдали бўларди.

Қуръа бизни "Арсенал"га тўғрилади, бу менга мос. Биз улар билан ўйнаймиз ва ким кучли эканлигини аниқлаймиз”, - деди Клопп.

"Тоттенхем" бош мураббийи Антонио Конте ҳам германиялик ҳамкасбининг фикрини қўллаб-қувватлади.

“Агар айтганларим ёрдам берса, тез-тез гапириб турардим. Аммо бу сўзлар билан мен фақат сарлавҳалар яратяпман. Улар ҳеч қачон керакли жойга етиб бормайди.

Балки иккита ўйин ўрнига битта ўйин ўтказган маъқулроқдир, айниқса ҳозирги вазиятда, лекин биз қоидаларни ҳурмат қилишимиз керак", - деди Конте.

Ушбу турнирнинг ярим финалида “Ливерпуль” “Арсенал” билан, “Тоттенхэм” эса “Челси” билан куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×