"Атлетико" Мадрид ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "Ливерпуль" 26 ёшли испаниялик футболчи учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёр. Қолаверса, Саулнинг ўзи ҳам АПЛга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Мерсисайдликлар Саулни ПСЖга кўчиб ўтган Жоржиньо Вейналдумга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Аммо "матрасчилар" аъзоси учун “Ливерпуль”дан ташқари "Манчестер Юнайтед", ПСЖ, "Бавария" ва "Ювентус" клублари ҳам кураш олиб бормоқда.

Сауль якунланган мавсум "Атлетико" сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар