"Ливерпуль" ўзининг янги мавсумда сафар учрашувларида фойдаланадиган либосини намойиш қилди.

Клуб расмий твиттерида эълон қилинган суратда бу сафарги либос оқ рангда, енглари ва ёқаларида тўқ яшил чизиқлар борлигини кўриш мумкин.

Ушбу либос "Ливерпуль"нинг 1996/97 йилларда кийган либосидан илҳомланган тарзда яратилган. Либоснинг орқа томонида "96" рақами шаклида махсус ёзув бор. Бу Ҳиллсборо стадионидаги тиқилинчда вафот этган жамоа мухлислари хотирасига бағишланган.

Либос 100 фоиз қайта ишланган материаллардан тайёрланган. “Ливерпуль”нинг техник ҳамкори АҚШнинг Nike компанияси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар