“Ливерпуль”га “польшалик Месси” келди

Юрген Клопп жамоаси 17 ёшли польшалик футболчи Матеуш Мусиаловскини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Эътиборлиси шундаки, бу ўйинчи фаолиятида илк бор профессионал шартномага эга бўлди.

Кўплаб мутахассислар бу ўйинчи “Ливерпуль” ёшлар жамоасидаги энг истеъдодли йигит эканини таъкидламоқда. Шов-шувни хуш кўрадиган Англия матбуоти Мусиаловскини янги Месси бўлади, деб бонг урмоқда.

Маълумотларга қараганда, Юрген Клопп 17 ёшли футболчини “Ливерпуль”нинг асосий таркиби машғулотларига қўшиб олган ва унга катта ишонч билдиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар