"Челси" ҳимоячиси Маланг Саррнинг агенти Федерико Пасторелло мижозига Россия премьер-лигаси клубларидан қизиқиш бўлаётганини маълум қилди.

"Локомотив" ва  яна бир қатор РПЛ жамоалари Саррга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу борада аниқ бир таклиф бўлмади.

Маланг Россияга келишга тайёрми? Ҳаммаси таклифларга боғлиқ", – деди Пасторелло.

Маълумот учун, "Челси" Малангни 2020 йилда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олган эди. У жорий мавсум “аристократлар” сафида бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)