"Локомотив" Қўқонда мағлуб бўлди

Ўзбекистон Суперлигаси 23-тури доирасидаги "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Якуба Бамба 39-дақиқада ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Диёр Туропов мувозанатни тиклади. 75-дақиқада дарвозани ишғол этган Сардорбек Азимов жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, қўқонликлар очколари сонини 32 тага етказиб олди. "Темирйўлчилар" 33 очко жамғарган.

  • Суперлига
  • 23-тур

Қўқон-1912

  • Якуба Бамба 39'
  • Сардорбек Азимов 76'
2 : 1

23/10/2021 15:15

Локомотив

  • Диёржон Туропов 69'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!