Ральф Рангникни бош мураббий этиб тайинлаган "Манчестер Юнайтед" мураббийлар штабини янгиламоқчи.

Инсайдер Фабрицо Романонинг маълум қилишича, Москванинг "Локомотив" клуби таҳлилчиси Эван Шарп фаолиятини Манчестерда давом эттиради. У бош мураббий Рангникнинг ёрдамчиси сифатида иш бошлайди.

Аввалроқ, Шарп "темирйўлчилар" сафида қолиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ МЮда ишлаётган Киран МакКена "Ипсвич"га кетганидан сўнг, Эваннинг келиши аниқ бўлди.

Мутахассис "Локомотив"да ўтган йилнинг ноябридан бери фаолияти олиб бораётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×