Ҳозиргина "Зенит" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасида Россия суперкубоги учун ўйин ўз якунига етди. Унда санкт-петербургликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Далер Кузяев 27 дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 30 дақиқа ўтиб Aзмун ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Ерохин ўйин якунига қадар ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Шундай қилиб, Сергей Семак шогирдлари ўз тарихида 6-бор ушбу соврин эгасига айланди. Бу борада ЦСКA 7 та титул билан пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)