Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Диего Барданка "темирйўлчилар" сафини тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи "Инстаграм"даги саҳифаси орқали маълум қилди.

"Олдинга интилиш вақти келди, лекин ҳаётимнинг ушбу мазмунли бобини ёпишдан олдин, мен раҳмат айтмоқчиман.

"Локомотив"ни ҳимоя қилиш мен учун катта шараф эди. Бундай ажойиб инсонлар билан учрашиш ва ушбу гўзал мамлакатни кашф этишдан мамнунман, яна бир бор миннатдорман", -дея ёзиб қолдирди футболчи.

Маълумот учун, янги мавсум олдидан "Локо" сафига келиб қўшилган ҳимоячи тошкентликлар сафида 4та ўйинда майдонга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
15/06/2021 19:22
Энг тўғрийўл!