Лондон клуби етакчиси учун нарх белгилади

"Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячи Деклан Райснинг товон пулини маълум қилди. Бу ҳақда "Football London" хабар беради.

Манбанинг ёзишича, лондонликлар Деклан билан 100 миллион фунт эвазига хайрлашишга тайёр. Аввалроқ, Райсга асосий даъвогарлар "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" экани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, футболчига "Манчестер Сити" ҳам бефарқмас.

Эслатиб ўтамиз, Райс "Вест Хэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 "болғачилар" сафида дебютини амалга оширганди. Жорий мавсум ҳавбек АПЛда 4та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар