Лукаку "Челси"га қайси ҳимоячиларни олиш кераклигини айтди

“Интер”ни Италия чемпиони бўлишга катта ҳисса қўшган Ромелу Лукаку янги жамоаси “Челси”га қам фойда келтира бошлади. “Аристократлар” раҳбарияти жамоа таркибини янада кучайтириш мақсадида “Интер”дан яна икки нафар футболчини сотиб олади.

Маълумотларга қарганда, Томас Тухель бу гал ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Ана шу мақсадда, германиялик мутахассис клуб мутасаддиларидан Милан Шкриньяр ва Аллесандро Бастонига эътибор қаратишни сўраяпти.

Миланликлар ҳали шартномаси давом этадиган ҳар икки ҳимоячини сотишга тайёр. Уларнинг ҳар бири 60 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!