Лукаку нохуш хабар айтди

“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоаси лагерини эрта тарк этди ва тез орада тиббий текширувдан ўтиши керак бўлади.

- Сонимни яхшилаб текширтиришим керак. Анчадан бери шу муаммо билан курашяпман. Текширувдан сўнг “Челси”га қайтаман, - деди Ромелу Лукаку.

Бельгиялик ҳужумчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида иккита учрашув ўтказиб, “Арсенал” дарвозасига битта тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!