Лукаку узр сўради

"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўз интервьюси учун узр сўради. У Лондон жамоасидаги ўрнидан норози эканлиги ва "Интер"ни тарк этганидан афсусланаётгани борасида интервью берганди.

"Азиз мухлислар, сизни ҳафа қилганим учун узр. Биласизми, мен болалигимдан бу клуб билан боғланганман. Энди сизларнинг ишончингизни қайтариш учун бор кучимни ишга соламан. 

Мураббийлар, ҳамкорлар ва раҳбариятдан ҳам узр сўрайман. Мен ушбу вазиятни тарихда қолишини истайман. Буёғига "Челси" манфаати учун ўзимнинг энг яхши ўйинларимни намойиш қиламан", - деди Лукаку.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×