Лукаку ва Вернерга рақобатчи керак

“Челси”нинг ҳужумчилар масаласидаги аҳволи яхши эмас. Айни пайтда Томас Тухель қўл остида фақат икки ҳужумчи – Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер бор. Бельгиялик тўпурар ҳозиргача премьер-лигада учта гол урди холос. Германиялик ҳужумчи эса Англия келганига бир йилдан ўтган бўлса-да, ҳали ўз ўйинини топа олгани йўқ.

Шу сабабли Томас Тухель клуб хўжайинларидан жамоа ўйинига мос тушадиган бошқа ҳужумчи олишни талаб қиляпти. Лондонга келадиган номзод жамоа тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан ҳисобланган Дидье Дрогба типида бўлиши керак.

Ҳозирча, Тухелнинг бу талабига фақатгина Дуван Сапата тўғри келмоқда. Колумбиялик футболчи ҳозир “Аталанта” шарафини ҳимоя қилмоқда. Бергамоликлар уни сотишга шошилмаяпти. Сапатага оғиз солаётганларга камида 60 миллион евро тайёрлаб туриш айтилмоқда.

Агар Сапата “аристократлар” сафига ўтмаса, Томас Тухель ёзда эркин агентга айланадиган “Торино” тўпурари Андреа Белоттини таклиф қилмоқчи. Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳужумчи кучлироқ жамоага ўтиш мақсадида туринликлар билан янги битим тузмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар