Лёв 2019 йилда "Бавария" бошқарувини ўз қўлига олиши мумкин

Германия терма жамоаси бош мураббийи  Йоахим Лёв келажакда "Бавария" клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 57 ёшли мутахассис ЖЧ-2018дан сўнг Бундестимдан кетади ва орадан бир йил ўтиб “Бавария”да фаолият бошлаши мумкин.

Маълумот учун, Лёвнинг Германия терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!