Мадрид жамоаси мураббийи Хави борасида қандай фикрда?

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Хавининг "Барселона" бош мураббийи бўлгани борасида фикр билдирди. 

"Собиқ футболчилар, ўзи ўйнаган жамоа мураббийи бўлса, хурсанд бўламан. Хави бу ерни бошқалардан яхшироқ билади. У муаммо нимада эканлигини тушунади. 

Ўйлайманки, у мураббий сифатида нима хоҳлаётган бўлса, шогирдларига буни етказа олади. Хави ўзини қадрлайдиган жойга келди. Унинг йўналиши маълум", - деди Диего. 

Маълумот ўрнида, испаниялик собиқ футболчининг танштирув маросими душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар