Мадридликлар Марсьяль учун энг қиммат ўйинчисидан воз кечишга тайёр

Daily Mirror нашри “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши кутилаётгани ҳақида ёзмоқда.

Аввалроқ, франциялик футболчига “Барселона” жиддий қизиқаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Энди “Атлетико” манчестерликлар асосий таркибига кира олмаётган ўйинчига имкон беришга тайёрлиги айтилмоқда.

Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоненинг Марсьялга қизиаётгани бежиз эмас. Жамоанинг энг қимматбаҳо футболчиси Алекс Фелишга бир неча бақувват клублардан жиддий таклифлар бўляпти. “Атлетико” уни қўйиб юборишга тайёр. Марсьяль эса португалиялик ҳужумкор футболчининг ўрнини эгаллаши керак бўлади.

“Манчестер Юнайтед” ҳали икки йиллик шартномаси бор ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×