Мадримовни кўзлаган қозоғистонлик боксчи аянчли нокаутга учради (видео)

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69 кг) фаолиятини олиб бораётган қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳмет Британияда ташкил этилган бокс оқшомида WBC International камарини Доминикан вакили Хуан Карлос Абреуга қарши ҳимоя қилиши белгиланган эди. Жанг муддатидан олдин якунига етди. 7-раундда нокдаунга учраган Кулаҳмет иккинчи оғир зарбадан ерга қулади ва жангда нокаут эвазига мағлуб бўлди.

Шундай қилиб, Кулаҳмет 5-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Карлос Абреу (24-6-1, 22 КО) эса WBC International камари янги эгасига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Кулаҳмет ҳаваскор боксда ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан 2 марта тўқнаш келиб, уларнинг бирида ғалаба қозонган. У интервьюларининг бирида профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасига айнан Мадримов борлиги учун ўтгани ва у билан яна жанг қилиш истагида эканини билдирган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ANNAQULOV G'ULOM
31/10/2021 19:54
Tursunbay ne zashishayet sebya, ne podnimayat ruku, vot i rezultat.
Baxil Alihuja
30/10/2021 13:50
Fолиб Абрэу билан Мадримов тушса яхши булар эди.

Минбар

Барча блоглар