Макгрегор, Масвидаль, Жо Билли Сондерс мағлубиятига
Яккакураш спорт турлари ичида бир ноодатий ва ноҳуш анъана мавжуд. Бу Versace кийими билан боғлиқ. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўз жанглари олдидан ушбу бренд кийимида кўринган бир қатор машҳур UFC жангчилари ва боксчилар ўз мағлубиятларини қабул қилиб олган.
 
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида Сауль Альварес ва Жо Билли Сондерс ўртасида бирлаштирувчи жанг бўлиб ўтгани ёдингизда бўлса керак. Жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманида боксчилар ўзаро юзма-юз келган. Ўшанда муҳлислар эътиборини Сондерс кийиб олган Versace кийими кўпроқ тортган эди. Сондерс бу кийимни кийган жангчи мағлуб бўлиши борасидаги анъанага чек қўймоқчи бўлган. Муҳлислар эса бу ҳолатни кўргач, ММА жангчилари орасидаги бу "ланат" Сондерсга ҳам таъсир қилишини айтиб ўтишган. 8 май куни ўтказилган жангда эса Сондерс "Канело"га муддатидан олдин имкониятни бой берди ва мақсадига эриша олмади.
 
NINTCHDBPICT000651603756
 
Олдинроқ, Конор Макгрегор, Хорхе Масвидаль, Исраэль Адесанья каби машҳур UFC жангчилари билан ҳам бундай ҳолат содир бўлган. Макгрегор UFC 229 доирасида Ҳабиб Нурмагомедов билан жангидан олдин айнан мазкур бренддаги кийимда намоён бўлган. Якунда эса Конор Ҳабибга имкониятни бой берди. 
 
Исраэль Адесанья эса Ян Блахович билан тўқнашув олдидан "SportsCenter"га берган интервьюсида ҳам шундай либосда эди ва мазкур жангда Адесанья фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган. 
 
Хорхе Масвидаль ҳам бу борада четда қолмаган. У бир эмас икки марта шундай ҳолатга тушган. UFC 251 ва UFC 261 турнирлари доирасиги жангларидан олдин Versace ҳалатини кийган Масвидаль Камару Усманга таслим бўлган эди. 
1200435932.jpg
 
Биламизки, бизни 9 октябрда профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида бўлиб ўтадиган Тайсон Фьюри ва Деонтай Уайлдер жанги кутиб турибди. Бугун Top Rank қароргоҳига ташриф буюрган Фьюри Versace билан боғлиқ ноҳуш анъанага чек қўймоқчи эканини билиш қийин эмас эди. Бизни олдинда қизиқарли жанг кутиб турибди.
 
photo_2021-10-05_20-34-30
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар