"Манчестер Сити" - "Бёрнли": Матнли трансляция

Бир неча дақиқалардан сўнг АПЛ 8-туридан ўрин олган "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин:

 



  • 90+4'

    Учрашув якунига етди. "Шаҳарликлар" ўз майдонида "Бёрнли"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. 

  • 90+1'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Бернардо Силва ўрнига майдонга ёш Палмер тушди. 

  • 88'

    Бернардо Силва дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, у тўпни орқага олди ва ҳимоячи етиб келиб, ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 84'

    Де Брюйне майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Фернандиньо майдонга тушди. 

  • 83'

    Фоден рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Бироқ пенальти эмас. 

  • 81'

    "Манчестер Сити" "Бёрнли" жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 78'

    "Бёрнли" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 75'

    "Бёрнли" голга яхши реакция билдирди ва "Ман Сити" жарима майдонига яқин ўйнамоқда. 

  • 72'

    Майдонда ўзгариш. Ляпорт ўрнига Диаш майдонга тушди

  • 70'

    ГОООООЛ! Де Брюйне жарима майдони ичида айланма зарба билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 66'

    "Манчестер Сити" позицион ҳужумга ўтишга шайланмоқда.  

  • 63'

    Де Брюйненинг зарбаси йўл-йўлакай ҳимоячиларга тегиб қолди. "Сити" фойдасига бурчак тўпи. 

  • 62'

    Марез ҳужумга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 58'

    Де Брюйненинг ҳавфли узатмасидан сўнг Аке тўпга ета олмади. Аниқроғи Поуп тўпни узоқлаштирди. 

  • 55'

    "Манчестер Сити" тезкорлик билан бурчак зарбасини амалга ошириб кетди. 

  • 53'

    Стерлинг жарима майдони ичида турган Фоденни тўп билан таъминламоқчи бўлди, лекин Поуп тўпга биринчи улгурди. 

  • 50'

    Фоден ўткир бурчак остидан тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Аммо Поуп ўз ўрнида. 

  • 48'

    "Манчестер Сити" доимгидек тўпни назорат қилмоқда. 

  • 45'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+5'

    Ниҳоят биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча "шаҳарликлар" ўз майдонида 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45+5'

    "Бёрнли" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлмоқда. 

  • 45+4'

    Биринчи бўлим бироз чўзилиб кетди. 

  • 45+3'

    Ляпорт ва Тарковски келиша олмади. Ляпортга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 45+2'

    Майдонда футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди. 

  • 45+1'

    Биринчи таймнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақти якунига етди. 

  • 44'

    Бернарду Силванинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси кучли, аммо ноаниқ. 

  • 42'

    Де Брюйненинг жарима майдончаси ичига берган пасидан сўнг Стерлинг тўпни йўқотди. 

  • 40'

    Стерлингнинг чалқанча услубда дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг "Бёрнли" дарвозабони тўпни эгаллаб олди. 

  • 39'

    "Сити" ҳимояда хатога йўл қўйди. Стоунз сўнгги сонияда тўпни "шаҳарликлар"да сақлаб қолишга муваффақ бўлди. 

  • 38'

    "Манчестер Сити" футболчилари майдон бўйлаб пас ўйнади. Ҳужум эса бесамар якунланди. 

  • 34'

    Стерлинг яхши вазиятга чиқаётган бир пайтда Поуп тўпни эгаллаб олди. 

  • 33'

    Маҳрезнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ кетди. 

  • 32'

    "Шаҳарликлар" ҳотиржам тўпни назорат қилмоқда. 

  • 30'

    Аке майдон марказида "Бёрнли" футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 28'

    "Манчестер Сити" ҳимоядан майда паслар билан чиқиб кетди. 

  • 26'

    Канселу кутилмаганда тўпни йўқотди ва рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қўйди. 

  • 24'

    Де Брюйненинг Канселу томон берган узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 21'

    Аконе дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқиб кетди. Стеффан тўпни қайтарди. 

  • 20 '

    Родри ва Ляпорт тўпни бир-бирларига узатмоқда. "Шаҳарликлар" олдинга ўтишга шошилмаяпти. 

  • 19'

    Тўп назорати "Манчестер Сити" фойдасига 67:33

  • 17'

    "Манчестер Сити" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди ва  "шаҳарликлар" футболчиси тезлик билан тўпни ўйинга киритди. 

  • 16'

    Канселунинг йўллаган зарбаси бироз кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 12'

    ГОООООЛ! Бернарду Силва ўйинда ҳисобни очмоқда. Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Бернарду дарвозанинг ўнг бурчагига тўпни жойлаб қўйди.

  • 10'

    Максвелл Корне офсайд ҳолатига тушиб қолди. 

  • 7'

    Фил Фоденнинг узатмасидан сўнг Стерлингга тўп келиб тушди, бироқ у тўпни узоқлаштириб юборди. 

  • 5'

    Канселу жарима майдонига тўпни узатди. Аммо ҳимоячи тўпни қайтарди. 

  • 3'

    Стоунз олдинга узатма амалга оширди. Фил Фоден эса тўпни йўқотди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    АПЛ 8-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Бёрнли" бахсидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!