"Манчестер Сити" клуби футболчиси Фернандиньо яна бир йил "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи Фернандиньо "Сити" билан шартномасини бир йилга узайтирди. 36 ёшлик бразилиялик футболчи 2021-2022 йилги мавсумда АПЛда тўп тепади.

Фернандиньо охирги мавсум Англия чемпионатида 21 учрашувда майдонга тушган ва 6 та сариқ карточка олган.

E5CfmWGXIAIwtM3

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар