"Манчестер Сити"ни биринчи бўлиб тарк этадиган футболчи маълум бўлди. 

"Manchester Evening News" нашрининг хабарига кўра, "шаҳарликлар" ёзги трансфер вақтида бир нечта футболчилар билан хайрлашиши кутилмоқда. Ҳозирча кетиш учун асосий номзод ҳимоячи Натане Аке бўлиб турибди. "Сити" уни 40 миллион фунтга харид қилган эди. 

Маълумот учун, айни дамда Аке Гвардиоланинг марказий ҳимоячи сифатида тўртинчи танлови ҳисобланади. Жорий мавсум ҳимоячи 2та ўйинда майдонга тушган. Унинг клуб билан амладаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар