"Манчестер Сити" эгалари Ўруновнинг жамоаси акцияларини сотиб олишга яқин

"Манчестер Сити"га эгалик қилувчи City Football Group (CFG) Москванинг "Спартак" клуби акцияларини сотиб олиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Спорт-Експресс нашрининг ёзишича, музокаралар тўхтатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирда CFG клуб фаолиятини баҳолашда давом этмоқда. Аудит ишлари йил охиригача якунланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, City Football Group Москва клубининг 20 фоиз улушини сотиб олишни режалаштирмоқда. "Спартак" хўжайини Леонид Федун эса акцияларни сотиш бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам "Спартак" футболчиси ҳисобланади. У мавсумни ижара асосида "Уфа" сафида ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!