"Манчестер Сити" ҳужумчиси Рахим Стерлинг “шаҳарликлар” билан шартномани узайтиришга яқин турибди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби раҳбарияти Европа чемпионати якунлангандан сўнг футболчига янги меҳнат шартномасини таклиф қилади. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув эса 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

26 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсум премьер-лигада жами 31 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 10 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Стерлинг ўтган мавсум “Манчестер Сити” билан биргаликда мамлакат чемпиони бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар