“Манчестер Сити” қамалиши мумкин бўлган футболчи ўрнига бошқасини танлади

“Манчестер Сити” ёзда катта трансферни амалга оширмоқчи. “Шаҳарликлар” айни пайтда “Милан”  шарафини ҳимоя қилаётган Тео Эрнандесни Англия премьер-лигасига олиб келишни истаяпти.

Маълумотларга қараганда, “Челси” ҳимоячиси  Бенжамин Менди узоқ муддатга қамалиши мумкин. 23 ёшли Эрнандес эса айнан унинг позицияси – чап қанот ҳимоясида ишончли ўйин кўрсатмоқда. Гвардиола унинг ўйин сифатини юқори баҳолагани боис клуб хўжайинларидан бу трансферни амалга оширишни сўраган.

Теонинг миланликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган ва унинг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчига ПСЖ ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар