Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва шу ёз жамоасини ўзгартириши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли португалиялик футболчи "Атлетико"дан таклиф олган, аммо у "Барселона"га ўтишни хоҳлаяпти. Ўз навбатида каталонияликлар ҳам Бернардунинг ўйинларига бефарқ эмас.

Қайд этилишича, Силвага Барселона шаҳри жуда ёқади, у тез-тез бу шаҳарга ташриф буюради. У Пеп Гвардиола бошқарган “Барса”нинг ўйинларини томоша қилиб катта бўлган, шунинг учун ҳам у Каталония клубида ўйнашни орзу қилади. Бернарду Силва аллақачон ўзининг бу истагини Гвардиолага маълум қилган.

Силва ўтган мавсум АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар