"Манчестер Юнайтед" - "Аталанта": Матнли трансляция
Бироздан сўнг ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Аталанта" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
- 90+5'
Ўйин якунига етди. МЮ ўз майдонида 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.
- 90+4'
"Аталанта"да сўнгги ҳужум.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Матич Фред ўрнига майдонга тушди.
- 88'
Меҳле бурчак тўпи ишлаб олди.
- 85'
Бруно бурчак тўпини амалга ошириб бермоқда.
- 81'
Фантастика! Супер камбэк! Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 80'
Роналдунинг кучли зарбаси ҳимоячинм эсанкиратиб қўйди.
- 80'
Брунонинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди.
- 78'
МЮ кучли прессинг уюштирмоқда
- 75'
Санчонинг узатмасидан сўнг Магуайр гол урди.
- 75'
Магуарнинг зарбасини Муссо қийинчилик билан эгаллаб олди.
- 73'
Гринвуд ўрнига Санчо майдонга тушди.
- 71'
Де Хеа иккита кучли зарбани қайтарди.
- 69'
"Аталанта" тўпни майдон марказида эгаллаб турибди.
- 67'
Погба ва Кавани майдонга тушмоқда. Решфорд ва Мактоминм захирага олинди.
- 65'
Рэшфорднинг узатмасидан сўнг Гринвуд дарвоза томон зарба бера олмади.
- 64'
Люк Шоу сариқ карточка билан жазоланди.
- 63'
Роналдунинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 64'
Шоунинг узатмасига аниқлик етишмади.
- 59'
Гринвуднинг узатмасидан сўнг Мактоминининг зарбаси устунга тегди.
- 57'
Пашалич майдан марказида рақибни йиқитди ва сариқ карточка олди
- 56'
Муриел ўринга Запата ўйинга қўшилди.
- 55'
Маттео Ловато сариқ карточка олди.
- 53'
Бруно "телбанамо" пас ва Решфорд олис бурчакка тўпнм жойлаб қўйди.
- 53'
Рэшфорд гол уриб орадаги фарқни қисқартирди.
- 51'
МЮ ўйинга анча темп қўшди.
- 50'
МЮ бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди
- 48'
Роналдунинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди.
- 47'
Иккинчи тайм мезбонларнинг устунлигида бошланди.
- 46'
Иккинчи бўлим старт олмоқда.
- 45+1'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча бергамоликлар 2:0 ҳисобида Олдинда бормоқда.
- 45'
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Фред ажойиб Имкониятга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади.
- 42'
Рэшфорд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.
- 41'
Гринвуддан "Аталанта" ҳимоячилари осонлик билан тўпни олиб қўйди.
- 39'
МЮ ҳимоядан чиқишда анча қийналмоқда.
- 36'
Роналду рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Аммо пенальти эмас
- 35'
"Аталанта" ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.
- 34'
Роналдудан ҳимоячилар тўпни олиб қўйди.
- 31'
МЮ ҳимояда тўпни эгаллаб турибди.
- 29'
"ГООООЛ! "Аталанта" ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Гол муаллифи Демирал
- 25'
Ҳозирча тўпга эгалик қилиш ва зарбалар бўйича устунлик МЮ томонида
- 23'
Уан-Биссаканинг жарима майдони ичига узатмасидан сўнг ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
- 22'
Брунонинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўла олди.
- 20'
Роналдунинг ажойиб узатмасидан сўнг Фред зарба йўллди. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 17'
"Қизил иблислар" ҳимоядан чиқишда қийинчиликка дуч келмоқда.
- 15'
ГООООЛ! "Аталанта" ўйинда ҳисобни очди. Запакостанинг пасидан сўнг Пашалич бўш дарвозага тўпни жойлаб қўйди.
- 14'
Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда.
- 12'
Уан-Биссака аутдан тўпни ўйинга киритиб берди.
- 11'
Бруно бурчак тўпи ёнида.
- 9'
Роналду Брунони тўп билан таъминлади. 27 ёшли португалияликнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди.
- 8'
Брунонинг Рэшфордга узатган тўпи бироз кучли чиқди.
- 6'
Рэшфорд ҳимоячилардан ўтиб кета олмади.
- 5'
Запакоста Магуайрни алдаб ўта олмади.
- 4'
Рэшфорд бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 3'
Брунога нисбатан рақиб бироз кескин ўйнади, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганлигини қайд этди.
- 2'
Ҳозирча манкунианликлар тўпни назорат қилмоқда.
- 0'
Ҳакам хуштаги чалинди ва ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Аталанта" ўйини старт олади. Мазкур учрашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар