“Манчестер “Юнайтед”: Энди бу футболчи керак эмас!

“Манчестер Юнайтед” мураббийлар штаби бундан буён Антони Марсьялга ишонч билдирмайдиган бўляпти.

Британиянинг Eurosport нашри хабар беришича, клуб раҳбарияти футболчининг агентларига унга янги жамоа излаш кераклигини маълум қилган. Манчестерликлар 25 ёшли футболчининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Марсьяль “Манчестер Юнайтед”га 2015 йили олиб келинган. Бу трансфер учун манчестерликлар “Монако”га 60 миллион евро тўлаган.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)