“Манчестер Юнайтед” футболчилари Рангникдан норози бўлмоқда

“Манчестер Юнайтед”нинг ички муҳитида мураккаб вазият юзага келди. Жамоада бош мураббий Ральф Рангникдан норози ўйинчилар сони кўпайиб бормоқда.

Клуб раҳбарияти Уле-Гуннар Сульшерни бўшатиб, ўрнига тажрибали немис мутахассисини олиб келганида ички муҳит ўнгланишидан умид қилганди. Амалда бундай бўлиб чиқмади.

Daily Mail нашри жамоа юлдузларининг аксарияти янги бош мураббийдан нега норози бўлаётганини аниқлади.

Маълумотларга қараганда, жамоа футболчиларининг кайфиятия яхши эмас. Жамоада ички босим кучли. Клуб қароргоҳида овқатланиш жойи тўрт кишилик қилиб бўлиб чиқилди.

Рангник машғулот вақтини кечга сургани ҳам ўйинчиларга ёқмади. Улар машғулотдан сўнг қоронғида уйга қайтмоқда.

Рангник Сульшер даврида ҳам жамоадан кетишни истаган Антони Марсьяль, Дин Хендерсон, Эрик Байи, Жесси Лингард ва Донни ван де Бек кўнглига йўл топа олмади ва улар ўзига янги жамоа қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!