"Манчестер Юнайтед" футболчисини Испанияда олиб қолишди

"Манчестер Юнайтед"нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Факундо Пеллистри янги мавсумни Испания Ла Лигасида бошлайди.

Журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, ёш ҳужумкор футболчини "Алавес" клуби ижарага олган. Айтиш керакки, Факундо ўтган 2020/21 йилги мавсумни ҳам айнан мана шу жамоада ижарада ўтказган эди.

Пеллистри "Манчестер Юнайтед" сафига 2020 йилнинг октябрида кўчиб ўтган эди.

2021 йилнинг январида "Алавес" Пеллистрини ижарага олди. У ўтган давр мобайнида виторияликлар сафида 12 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!