“Манчестер Юнайтед” кўп гол урадиган ҳужумчи оляпти

“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар вақтида “Эвертон” ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюинни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Айни пайтда Уле-Гуннар Сульшер кўп гол урадиган марказий ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Бу борада манчестерликларга Доминик Кэлверт-Льюин номзоди маъқул келяпти.

24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда бор маҳоратини намойиш эта олди. У “Эвертон” таркибида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлди.

Агар англиялик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” таклифини қабул қилса, ҳужум марказида Эдинсон Кавани билан бирга ўйнайди. Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорд қанот ҳужумларига жалб қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!