“Манчестер Юнайтед” Уэйн Рунини хафа қилди

“Манчестер Юнайтед” футболчилари ўртоқлик учрашувида “Дерби Каунти” билан куч синашди. Яхши маълумки, рақиб жамоани манчестерликлар тарихидаги энг зўр тўпурар Уэйн Руни бошқармоқда.

Дерби шаҳридаги “Прайд Парк” стадиони ўтказилган баҳсда Уле-Гуннар Сульшер шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди. Меҳмон жамоа голларига Тахит Чон ва Факундо Пельистри муаллифлик қилди. Руни шогирдлари орасида Колин Казим-Ричардс рақиб дарвозасига бир бор йўл топди.

“Манчестер Юнайтед” янги мавсумда Англия премьер-лигаси чемпионлиги учун курашишни мақсад қилган. Руни жамоаси эса Чемпионшипда мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатса кифоя. Жамоа ўз олдига катта мақсадлар қўя оладиган даражада бақувват эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!