“Манчестер Юнайтед” яна бир юлдузни қўлга киритишга яқин

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг, “Боруссия” етакчиси Жейдон Санчонинг трансферини уддалаган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти тез орада “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан билан ҳам шартнома имзолаши кутилмоқда.

Франциялик ҳимоячи “қироллик клуби”дан тезроқ кетишни истаяпти ва шу боис янги шартнома бўйича таклифларни рад этди.

Мадридликлар бир йилдан сўнг эркин агентга айланадиган футболчини шу ёз сотиб юборишга мажбур. Гарчи улар 28 ёшли ҳимоячи учун 70 миллион евро талаб қилаётган бўлса-да, манчестерликлар бу трансферни 50 миллион еврога уддалашига ишонмоқда.

Рафаэль Варан “Реал” таркибида 10 йил тўп тепди ва қатор совринларга эга бўлди. Энди у муҳитни ўзгартирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!