"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабон билан шартнома имзолади

"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайти орқали дарвозабон Том Хитон билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, 35 ёшли посбон "Астон Вилла"дан эркин агент сифатида “қизил иблислар” сафига кўчиб ўтган. У МЮ билан “2+1” кўринишида шартнома имзолаган.

Хитон "Манчестер Юнайтед" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ у бирор марта ҳам ушбу жамоа сафида майдонга тушмаган.

Том Хитоннинг ҳозирги трансфер нархи 1 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!