“Манчестер Юнайтед”: Зидан кўнмаса, жамоани умуман кутилмаган мутахассис бошқаради!

“Манчестер Юнайтед” премьер-лига доирасида навбатдаги қақшатқич мағлубиятдан сўнг, бош мураббийни алмаштиришга қарор қилди.

Манчестерликлар жамоани Зинедин Зидан бошқаришини истамоқда. Шу боис, аввал рад этилган таклифни яхшиланган вариантда қайтадан ишлаб чиқмоқда.

Франциялик мутахассис Англия чемпионатида ишлашга тайёр эмаслигини айтмоқда. Агар Зидан яна таклифни қабул қилмаслиги мумкинлигини инобатга олган “Манчестер Юнайтед” мусаддилари ҳар эҳтимолга қарши бошқа номзод ҳам топиб қўйди.

Унга кўра, клуб раҳбарияти Қатарнинг “Ар-Райан” жамоасини бошқараётган Лоран Блан вариантини ҳам илгани сурмоқда. Бу мутахассис футболчилик даврида 2001-2003 йилларда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар