“Манчестер Юнайтед”да 19 киши коронавирус юқтирди

The Telegraph нашри “Манчестер Юнайтед”да коронавирус юқтирганлар сони ортиб бораётгани ҳақида маълумот берди.

Айни пайтда вирус туфайли изоляцияга олинганлар сони 19 нафарга етган.

Манбанинг маълум қилишича, улар орасида асосий таркиб ўйинчилари ҳам. Коронавирус эпиденияси туфайли манчестерликларнинг “Брендфорд”га қарши ўйини бошқа муддатга қолдирилди.  Шунингдек, шанба кунига мўлжалланган “Брайтон” билан бўладиган учрашувнинг ўтказилиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

“Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги машғулотларида Том Хитон, Дин Хендерсон, Харри Магуайр, Люк Шоу, Хуан Мата, Жесси Лингард, Неманья Матич, Донни ван де Бек, Жейдон Санчо, Энтони Эланга ва Мэйсон Гринвуд каби футболчилар иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!