“Манчестер Юнайтед”да осиёлик ҳужумчи ўйнаши керак!

 “Манчестер Юнайтед”да юлдузли онларини ўтказган кореялик Парк Чжи Сун ўз ҳамюрти Сон Хён Мин “Тоттенхэм”дан Раль Рангник жамоасига ўтишини хоҳлаяпти.

Ўз вақтида, Парк Чжи Сун манчестерликлар билан тўрт бор премьер-лига, уч маротаба Лига кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва кўплаб осиёлик футболчилар учун Европа чемпионатларига йўл очиб берган.

- Сон премьер-лигада ўзини кўрсатиб улгурди. У “Манчестер Юнайтед”да ҳам зўр ўйнай олишига ишончим комил. Амалга ошмаслиги аниқ бўлган бир факт бор холос. У ҳам бўлса, Сон “Юнайтед”да ўзи учун севимли бўлган 7-рақамни ололмайди. Чунки унинг эгаси Роналду, - деди кореялик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×