Марат Бикмаев фаолиятини қайси жамоада давом эттиришини биласизми?

1 январь куни 36 ёшини қаршилаган тажрибали ҳужумчи Марат Бикмаев янги мавсумни бошқа клубда давом эттириши олдиндан маълум эди. Боиси, унинг “Локомотив” билан тузган шартномаси якунига етгани сабабли ушбу клубни тарк этгани ҳақида илгари хабар бериб ўтгандик.

Ўтган вақт мобайнида Бикмаевга бир қанча таклифлар келиб тушди. Sports.uz мухбирига маълум бўлишича, якунда у Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини танлади. Бош мураббий Улуғбек Бақоев футболчига катта ишонч билан қараяпти. Томонлар деярли келишувга эришишган, фақат шартномага имзо чекиш қолган холос. Марат янги жамоасига қўшилишга ҳам улгурди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Бикмаев Суперлигада “Локо”нинг 11 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди. Шунингдек, Кубок баҳсларида 2 та учрашувда қатнашиб, 1 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xamrakul Urdushev
04/01/2022 21:14
Жасурдай бўлаолмайди