Марсело "Реал" сафидаги 450-учрашувини ўтказди (фото)

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело "Сельта"га (6:0) қарши Ла Лиганинг 37-турида асосий таркибда майдонга тушди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича ушбу ўйин 30 ёшли бразилиялик футболчи учун “қироллик клуби” сафидаги 450-учрашув бўлди.

Маълумот учун, Марсело “Реал” сафида 2006 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ушбу вақт мобайнида чемпионат доирасида 319та, Чемпионлар лигасида 88та, Испания кубогида 26та, Испания Суперкубогида 8та, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 6та ва УЕФА Суперкубогида 3та ўйинда иштирок этган.

Марсело 450та баҳснинг 317тасида ғалаба қозонган ва рақиблари дарвозасига 33та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!