Марсьяль Францияга қайтишни хоҳламади

"Манчестер Юнайтед"нинг франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Антони Марсьяль "Лион"га ўтишни хоҳламади.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, лионликлар 25 ёшли футболчини  2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олишни хоҳлашган, аммо Антони Францияга қайтишни истамаган.

Марсьяль 2015 йилдан буён "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 261 та ўйинда майдонга тушди ва 78 та гол ҳамда 50 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Унинг МЮ билан имзолаган амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!