"Машъал"ни янги мавсумда яна "бирровчи" мураббий бошқаради

Хабарингиз бор, 10 январь куни "Машъал" клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Жамоанинг Суперлигадаги муваффақиятсиз натижалари боис, бош мураббийи Александр Хомяков ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, муборакликлар раҳбарияти янги мураббий борасида якуний тўхтамга келди. Янги мавсумда "Машъал"ни собиқ мураббийи Дилявер Ваниев бошқаради. 

Эслатиб ўтамиз, Ваниев ўтган мавсум Хомяковга ёрдамчи сифатида ишлаган эди. 

Маълумот учун, ушбу мутахассис муборакликларнинг ҳақиқий ҳалоскори. Амалдаги мураббий жамоани тарк этса, Ваниев ёрдамга доим тайёр туради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!