Машарипов ўйнаётган жамоага янги мураббий тайинланди

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клубига расман янги мураббий тайинланди. Бу ҳақда риёдликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, аргентиналик мутахассис Руссо Мигель Анхель жамоани бошқаради. Мураббийнинг сўнгги иш жойи "Бока Хуниорс" ҳисобланади. Аргентина жамоаси Мигель бошчилигида 2019/20 йилги мавсумда Аргентина Суперлигаси ғолиби бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Насср" 13-турдан сўнг 11та ўйин ўтказган ҳолда Саудия чемпионатида 17 очко билан 7-ўринда бормоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×