Машарипов қишда Арсен Венгер қўл остида ПСЖга қарши ўйнаши мумкин

Арсен Венгер бир ўйин учун Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" ва "Ал-Ҳилол" клублари футболчиларидан ташкил топган жамоага мураббий бўлади.

Бирлашган жамоа 2022 йил январь ойида "Riyad Season Cup" ўртоқлик турнири доирасида ПСЖга қарши ўйнайди.

Айтиш лозимки, Венгер 22 йил давомида "Арсенал"ни бошқарган. Франциялик мутахассис “канонирлар” бошқарувини 2018 йилда тарк этган ва шундан буён мураббийлик қилмай келмоқда.

Арсен Венгер ҳозирги пайтда ФИФАда футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ал-Наср" жамоасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп суради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар