Махрез шу ҳафта “Сити” футболчисига айланади

“Лестер” ярим ҳимоячиси Риёд Махрез фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Le Buteur нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли жазоирлик футболчи жорий ҳафта якунига қадар “шаҳарликлар” билан шартнома имзолайди. Ушбу трансфер эса “сити”га 66 млн фунтга тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Лестер” ўтган қишки трансферлар даврида Махрезни 80 млн фунт эвазига “Манчестер Сити”га сотишни истамаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!