Мбаппе, осмондан туш, сал камтарроқ бўлавер!

“Мец” бош мураббийи Фредерик Антонетти ПСЖ билан бўлган ўйиндан кейин рақиб ҳужумчиси Килиан Мбаппени танқид қилди.

- Менга Мбаппе ёқади. Лекин у одамлар уни яхши кўришларини истаса ўзини бошқача тутиши керак. Агар Килиан ўзини камтарроқ тутса, ўзи учун яхши бўларди, - деди Фредерик Антонетти.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ вакили Ашраф Ҳакими ўйининг 95-дақиқасида ғалаба тўпини киритганида Мбаппе рақиб дарвозабонига бориб бақирган ва бу майдондаги футболчилар ўртасида тўқнашув келтириб чиқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар